...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мобил алоқа операторлари орасида Beeline тарифларни сўмга ўтказди


09:36, 05.09.2017 Жамият
 4 594

*102# USSD сўрови юборилганида компания 1 АҚШ долларини 4210,35 сўм миқдорида ҳисоблаётгани ҳақида маълумот беради.

Beeline уяли алоқа оператори Ўзбекистонда биринчи бўлиб тариф режаларни сўмда ҳисоблаш тизимини жорий қилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида хабар берилди.
 
Тарифлар миллий валютадаги нархларда кўрсатилган. Интернет тўпламлари учун ҳам сўмдаги нархлар ўрнатилган.
 
*102# USSD сўрови юборилганида компания 1 АҚШ долларини 4210,35 сўм миқдорида ҳисоблаётгани ҳақида маълумот беради. Бироқ абонент ҳисоб рақами АҚШ долларида кўрсатилмоқда.
 
Аввалроқ, 5 сентябрь кунидан эътиборан барча мобил алоқа хизматини кўрсатувчи компаниялар ва интернет провайдерлар миллий валютада ҳисоблаш тизимига ўтиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бошқа мобил алоқа хизматини кўрсатувчи компаниялар ҳозирча сўмга ўтмаган.
 
Бу ҳақда энг сўнгги маълумотларни биринчилардан бўлиб эътиборингизга ҳавола этишга ҳаракат қиламиз.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Мобил алоқа Миллий валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар