...
МЕНЮ
ONLINE TV

Телефондаги суҳбат. Трампнинг сўзи генералларига ўтармикан?


09:19, 25.11.2017 Олам
 4 212

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу Туркия ва АҚШ президентлари ўртасидаги мулоқот ҳақида баёнот берди.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу Туркия ва АҚШ президентлари ўртасидаги бўлиб ўтган телефондаги мулоқот юзасидан оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот берди.
 
АҚШ президенти Дональд Трамп мулоқотда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга PKK (Курдистон ишчи партияси) террорчи ташкилотининг Суриядаги қаноти бўлган YPGга (Халқ мудофаа отрядига) қурол-яроғ етказишни тўхтатиши ҳақида маълум қилган.
 
Туркия ташқи ишлар идораси раҳбари “Дональд Трамп ўз генералларига Суриялик курд отрядларига қурол-аслаҳа етказиб бермаслик борасида аниқ кўрсатма берган. Оқ уй раҳбари бундай аҳмоқона ҳаракатга чек қўйиш масаласи борасида аниқ фикр билдирди”, деди.
 
Бундан ташқари, Туркия раҳбарияти Дональд Трампнинг сўзларидан қониқиш ҳосил қилгани айтиб ўтилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Сурия масаласи Туркия АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!