...
МЕНЮ
ONLINE TV

Телебошловчи Насиба Мақсудова вафот этди


00:57, 09.02.2017 Жамият
 15 949

Насиба Мақсудова инсультни бошидан ўтказгани, шифохонага ётгани, саломатлиги тикланиб, тез орада яна ойнаи жаҳонга қайтиши ҳақида хабар берган эдик.

Таниқли диктор, “MY5” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Дийдор ширин” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Насиба Мақсудова 8 февралдан 9 февралга ўтар кечаси 68 ёшида оламдан кўз юмди.
 
Аввалроқ, Насиба Мақсудова инсультни бошидан ўтказгани, шифохонага ётгани, саломатлиги тикланиб, тез орада яна ойнаи жаҳонга қайтиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Хабар қилишларича, шифокорлар саломатлиги тикланаётган Насиба Мақсудовага муолажаларни уй шоиритида давом эттиришга рухсат беришган. Бир неча кундан буён уйида даволанаётган телебошловчи Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази шифохонасига олиб келинган. Кўп ўтмай унинг аҳволи оғирлашиб, жони узилган.
 
Маълумот ўрнида, Насиба Мақсудова 1948 йилда таваллуд топган. Узоқ йиллар Ўзбекистон миллий тедерадиокомпаниясида фаолият юритган. Унинг сўнгги 10 йилликдаги фаолияти хусусий телеканаллар билан боғланди.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Насиба Мақсудованинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз. 

Теглар:Насиба Мақсудова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мехмон
15:15 09.02.2017

Оила аъзолари ва яқинларига оиламизнинг чуқур ҳамдардлигини билдирамиз. Худо сабр берсин.Дунёнинг ишлариии шу экан. Жойлари жаннатлардан бўлсин.Охиратлари обод бўлсин.


МЕҲМОН
13:55 09.02.2017

Бу совуқ хабар одамни эсанкиратиб қўйди. Ишонгинг келмайди. Наилож аллоҳнинг ишлари экан, бандасининг қўлидан хеч нима келмайди. Илоҳим жойлари жаннатдан бўлсин. Охиратлари обод бўлсин. Бу дунёда қилган яхши амаллари ўзларига ҳамрох бўлсин. Оила аъзоларига ва яқинларига худойим сабр берсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар