...
МЕНЮ
ONLINE TV

Татьяна Каримова қизи ва куёви билан Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди


13:46, 09.10.2016 Жамият
 15 792

Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева отаси қабри бошида рўй берган ғаройиб ҳодисани айтиб берди.

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни халқимизнинг улуғ Йўлбошчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 78 ёшида оламдан кўз юмди. Ислом Каримов ўзи туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига дафн этилди. Айни дамда марҳум дафн этилган маскан одамлар билан гавжум. Бу ерга қатор давлатлар раҳбарлари, нуфузли ташкилотлар вакиллари, таниқли сиёсатчилар ташриф буюрмоқда.
 
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева кеча, 8 октябрь куни онаси Татьяна Каримова ҳамда турмуш ўртоғи Темур Тилляев билан отасининг қабрини зиёрат қилганини айтиб, у ерда ғаройиб ҳодисага гувоҳ бўлганини маълум қилди. Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига шундай ёзади:
 
“Бугун турмуш ўртоғим ва онажоним билан биргаликда раҳматли отамнинг қабрларини зиёрат қилдик. Ўша дамларда қалбимиздан кечган ҳиссиётларни сўз билан ифодалаш қийиндир.
 
Қўлимдаги гулга келиб қўнган оқ капалакни биз дадамларнинг у дунёлари обод эканлигининг рамзи дея қабул этдик.
 
Қаерда бўлмайин, улар ҳамиша қалбимдалар!”. 

Теглар:Татьяна Каримова Лола Каримова-Тилляева Темур Тилляев Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Sara
00:56 12.10.2016

Olgan kishining uyiga oq kapalak kirsa, o'ldirmanglar ular farishtalar derdi otam rahmatlik, yurtboshimizning halq uchun qilgan hizmatlari beqiyos, shubhasiz farishtalar bilan hamroh bo'lgani va oilasini va u asragan yurtni falakdan kuzatib yomon kozlardan asrayotganiga ishonaman, joyi jannatda bolsin va farishtalar hamrohir bolsin!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар