...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тарихий обидалар ижарага бериладими?


12:08, 01.08.2017 Жамият
 4 403

Тарихий ёдгорликлар Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарорига мувофиқ ижарага берилади.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фойдаланилмаётган моддий маданий мерос объектларини тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун инвесторларга ижарага берилиши ҳақида Қўмита сайтида хабар берилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида фойдаланилмаётган моддий маданий мерос объектларини уларда савдо, меҳмонхона, кўнгилочар ва туризм соҳасининг бошқа объектларини барпо қилиш учун инвесторларга бериш ишларини фаоллаштириш кўзда тутилмоқда.
 
Қуйида номлари келтириб ўтилган тарихий ёдгорликлар Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарорига мувофиқ ижарага берилади:

Батафсил маълумот олиш учун Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз сўралади.
 
Манзил Самарқанд шаҳри, Мир Саид Барака кўчаси, 47 уй тел: (366) 233-23-52.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси Самарқанд Тарихий обидалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар