...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пластик карточка ҳисобида пул бўлмаса ҳам харидни амалга ошириш имконияти яратилди


11:54, 01.08.2017 Жамият
 8 017

Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси миқдори шартнома асосида белгиланиб, мижоз томонидан ишлатилган маблағ ҳисобига белгиланади.

Эндиликда пластик карточкаларда пул маблағи бўлмаса ҳам харидни амалга ошириш имкоинияти яратилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан “Жисмоний шахсларга банк пластик карточкаси орқали овердрафт кредити бериш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқланди. Бу ҳақда “Norma.uz” портали хабар берди.
 
Овердрафт кредити орқали банк пластик карточкасида қолган қолдиқдан ортиқ миқдордаги маблағни ишлатиш имкониятини берадиган қисқа муддатли кредитлашдир. Бундай имкониятни қўлга киритиш учун банк ва жисмоний шахс ўртасида овердрафт шартномаси тузилиши лозим.
 
Мазкур кредит қайтаришлик, тўлаш, муддатлилик ва таъминланганлик шарти билан берилади.
 
Жисмоний шахс, яъни мижоз банк билан овердрафт шартномасини имзолаши учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
  1. Овердрафт олишга буюртманома
  2. Паспорт нусхаси
  3. Даромади тўғрисида маълумотнома.
 
Банк уч кун ичида ҳужжатларни текшириб, овердрафт шартномасини имзолаш ёки рад қилиш борасида қарор чиқаради. Агар кредит бериш рад этилса, мижозга ёзма хабарнома жўнатилади.
 
Овердрафт ариза берувчи ўртача даромадининг (ойлик иш ҳақининг, пенсиянинг 3 баробаригача бўлган миқдорда 12 ойгача бўлган муддатга қайта тикланадиган (револьвер) шаклда, овердрафт шартномасига илова қилинган жадвалга мувофиқ босқичма-босқич қайтариш шарти билан берилади.
 
Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси миқдори шартнома асосида белгиланади. Фоиз мижоз томонидан ишлатилган маблағ учун ҳисобланади.
 
Кредитни қайтариш иш ҳақи, пенсия ёки бошқа маблағларни банк пластик карточкасига кирим қилиш орқали қайтарилади. Агар кредит фоиз миқдори ўз вақтида тўланмаса, банк кредитлашни тўхтатади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Банк пластик карточкаси Овердрафт кредити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Otabek
12:07 02.08.2017

Сизлардан илтимос ОАВ вакиллари хатосиз ва тўғри ёзинглар. "бўғрисида" ўрнига менимча "тўғрисида" бўлса керак шундай хаттолар кўп учрамоқда



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар