...
МЕНЮ
ONLINE TV

Танишинг! РАРСМга янги директор тайинланди


17:06, 29.08.2018 Жамият
 5 597

Тиббиёт фанлари доктори Шаҳноза Зуфарова бугунга қадар Тошкент педиатрия тиббиёт институти акушерлик ва гинекология, болалар гинекологияси кафедраси доценти лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Шаҳноза Алимжоновна Зуфарова Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори этиб тайинлади.
 
Унга  марказ фаолиятини қайта кўриб чиқиб, ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, янги, инновацион репродуктив технологияларни амалиётга кенг жорий этиш, ҳудудий вертикал тизими фаолиятини янада такомиллаштириш, бирламчи тиббиёт йўналиши ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари билан интеграциялашувини таъминлаш, ихтисослаштирилган гинекологик ёрдамни аҳолига янада яқинлаштириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш сингари муҳим вазифалар юклатилди.
 
Бундан ташқари, у аҳоли тиббий маданиятини ошириш  ва тиббий хизмат сифатини яхшилаш, замонавий ҳамда халқаро талабларга жавоб берадиган энг илғор диагностика ва даволаш стандартларини амалиётга жорий этиб, хорижий давлатлардаги тиббиёт муассасалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш каби йўналишларга ҳам масъул этиб белгиланди. 
 
Тиббиёт фанлари доктори Шаҳноза Зуфарова бугунга қадар Тошкент педиатрия тиббиёт институти акушерлик ва гинекология, болалар гинекологияси кафедраси доценти лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар