...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли сиёсатчи Сергей Лебедев Тошкентга келди


20:10, 01.12.2016 Жамият
 2 350

Сергей Лебедев бошчилигида 10 нафар узоқ муддатли ва 60 нафар қисқа муддатли кузатувчи фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу сайлов жараёнига нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки чет эллик сиёсатчилар ҳам катта қизиқиш билдирмоқда.
 
Хорижлик мутахассислар Ўзбекистон Президенти сайловининг тайёргарлик ишларидан тортиб сайлов ўтказилгунига қадар халқаро кузатувчи вазифасини бажаради. 
 
Бугун, 1 декабрь куни яна бир нуфузли меҳмон, МДҲ Ижроия кенгаши котиби Сергей Лебедев Тошкентга келди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар берди.
 
МДҲ халқаро кузатувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини 17 ноябрдан буён мониторинг қилиб келади. Миссияда МДҲ Ижроия кенгаши котиби Сергей Лебедев бошчилигида 10 нафар узоқ муддатли ва 60 нафар қисқа муддатли кузатувчи фаолият олиб бормоқда.
 
МДҲнинг узоқ муддатли кузатувчилари Сайлов мониторинги жараёнида Ўзбекистондаги округ ва участка сайлов комиссиялари фаолияти билан танишди, шу кунга қадар улар турли ҳудуддаги 104 та сайлов участкасига ташриф буюрди.
 
Шунингдек, кузатувчилар муддатидан олдин овоз бериш жараёнида ҳам иштирок этмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, муддатидан олдин овоз бериш 24 ноябрь куни бошланган ва эртага, 2 декабрь куни ўз ниҳоясига етади.
Мухторбек Абдуллаев 

Теглар:Президнент сайлови Сергей Лебедев МДҲ Ижроия кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар