...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергей Лебедев: “Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ташқи сиёсат минтақамиз учун муҳим”


13:26, 07.04.2017 Жамият
 1 985

Сергей Лебедев Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашганидан ғоят хурсанд эканини айтади.

Аввалроқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев ЎзА мухбири билан суҳбатда бўлди.
 
Сергей Лебедев, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби:
 
— Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов тузилма фаолиятини такомиллаштириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ташқи сиёсат ҳам минтақамиз учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Президенти илк давлат ташрифларини Туркманистон, Қозоғистон ва Россияга амалга оширгани мамлакатингиз ташқи сиёсатда яхши қўшничилик муносабатларига алоҳида эътибор қаратаётганини яққол исботидир.
 
Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашганимдан ғоят хурсандман. Суҳбатимиз кенг қамровли ва жуда мазмунли бўлди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисини ўтказиш учун яратилган ажойиб имкониятлардан миннатдормиз.
 
Иштирокчи давлатлар ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакилларининг Келишув мажлиси муваффақиятли ўтди. Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси кун тартибига 16 ҳужжат лойиҳаси киритилган. Улар Ҳамдўстлик мамлакатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигини ривожлантириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига қаратилган.
 
Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентдаги мажлиси МДҲ доирасидаги алоқалар ривожида муҳим воқеа бўлишига ишонаман. Ўзбекистон халқига янада тараққиёт, бахт ва фаровонлик тилайман.

Теглар:Сергей Лебедев Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар