...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Сергей Лебедев билан учрашди


16:19, 06.04.2017 Жамият
 2 052

Учрашувда Ўзбекистон ва МДҲ ўзаро ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Бугун, 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов МДҲ ТИВКнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.
 
Суҳбат давомида МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирлари раҳбарлари кенгашининг 7 апрель куни бўладиган йиғилиши кун тартиби ва бошқа ишчи масалалари муҳокама қилинди.
 
Учрашувда Ўзбекистон ва МДҲ ўзаро ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Теглар:Абдулазиз Комилов Сергей Лебедев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар