...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиланднинг дам олиш ҳудудларида бир неча портлаш содир бўлди


11:05, 12.08.2016 Олам
 2 720

Икки кун ичида Таиланддаги дам олиш ҳудудларида содир бўлган портлашларда бир киши вафот этди, 20 киши яраланди.

11 - 12 август куни Таиланддаги Сурат Тхани шаҳридаги Самуи, Хуахин ороллари, Пхукет каби дам олиш ҳудудларида қатор портлашлар юз берди, деб хабар беради “Lenta.ru” нашри.
 
Кеча, 11 август куни Хуахин дам олиш зонасида 2та портлаш содир этилган. Уларнинг бири 19:10да бар ҳудудида, иккинчиси 1 соатдан сўнг, бошқа бар ҳудудида содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишларича, бомбалар ўсимликлар экилган тувакларга жойлаштирилган бўлган ва улар телефон қўнғироғи ёрдамида ҳаракатга келтирилган.
 
Маълумотларга кўра, ушбу портлашлар натижасида Сурат Тханида 1 киши вафот этган, 5 киши яраланган. Хуахинда 4 киши яраланган, Пхукетда ҳам 1 киши жабрланган.
 
Айтилишича, портловчи мосламалар олдиндан ўрнатиб кетилган. Пхукетдаги Лома пляжига ўрнатиб кетилган порловчи мослама зарарсизлантирилган.
 
Сўнгги маълумотларга кўра, икки кун ичида содир бўлган портлашлар натижасида 1 киши вафот этган, 20дан ортиқ одам яраланган. Жароҳатланганларнинг 10 нафари сайёҳлар бўлган. Улардан иккитаси Буюк Британия ва германиялик аёллардир.
 
Айни вақтда ушбу портлашларга алоқадор шахслар қидирилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Таиланд Портлаш Яраланган Сайёҳлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 421

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!