...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга оид низомга ўзгартиш киритилади


12:24, 15.12.2018 Жамият
 2 245

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом ўзгаради.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарор билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 37-сон, 991-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом 6-бандининг “в” кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилади:
 
  • “валюта ҳажмидан қатъи назар 2019-2020 йилларда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошираётган субъектларнинг айланма маблағларини тўлдиришга (уруғлик, кўчат, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кўмир, кўмир брикети, суюқ ва ёқилғининг бошқа турлари ва ҳоказоларни харид қилишга) ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, бироқ 5 фоизли пунктдан ортмаган даражада;
 
  • валюта ҳажмидан қатъи назар 2019-2020 йилларда энергиянинг муқобил манбаларидан (кўмир, кўмир брикети, суюқ ва ёқилғининг бошқа турларидан), энергия самарадор ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш учун ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ 10 фоизли пунктдан ортмаган даражада”.
 
Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириши лозим. 

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар