...
МЕНЮ
ONLINE TV

Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси қайта ташкил этилди


11:53, 25.08.2017 Жамият
 2 197

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ваколатларига аниқлик киритилди.

24 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиришлар киритилди.

Ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди.
 
Бундан ташқари, табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси сифатида қайта ташкил этилди.
 
Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдорлиги белгиланди, унинг ваколатларига аниқлик киритилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ялпи мажлис Экология Атроф-муҳит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар