...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёдаги зиёратгоҳда ўғирлик содир бўлди


09:56, 08.09.2018 Жамият
 6 059

Бойсун туманида яшовчи фуқаро танишининг буюмини ўғирлаган.

Шу йилнинг 4 сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида жойлашган “Хожаипок ота” зиёратгоҳида ўғирлик содир этилган.
 
ИИВнинг маълум қилишича, Бойсун туманида яшовчи Маллаев Анвар (исми ўзгартирилган) зиёратгоҳда жойлашган чўмилиш сув ҳавзасининг кийим ечиниш хонасида қаровсиз қолдирилган таниши Аллаёров Худоёр (исми ўзгартирилган) га тегишли кийим чўнтагидан Samsung телефонини ўғирлаб кетган.
 
Кўрилган чоралар натижасида Маллаев Анвар ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сурхондарё Хожаипок ота зиёратгоҳ жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар