...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёда мактаб ўқувчиси зўрланди ва ўлдирилди


14:13, 29.09.2018 Жамият
 23 614

Унинг ёши эндигина 12 да эди.

Жорий йил 25 сентябрь куни Сурхондарёда 12 ёшли мактаб ўқувчиси жинсий зўрланди ва ўлдирилди.
 
Бош прокуратура матбуот хизмати ушбу ҳодиса юзасидан тафсилотларни маълум қилди.
 
Таъкидланишича, 25 сентябрь куни соат 21:30ларда Узун тумани, “Маландиён” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.А. томонидан яшаш уйи ертўласидан Т.А.нинг вояга етмаган қизи Ш.А.нинг жасади тан жароҳатлари билан топилган.
 
Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, фуқаро А.Х. 2018 йил 25 сентябрь куни қариндошининг уйида таъмирлаш ишларини эрталаб тахминан 08:00ларда бошлаб, шу куни соат 13:00ларда бирга ишлаётган икки нафар шериклари билан тушлик қилиб, бир шиша ароқ ичиб, шундан сўнг соат тахминан 14:50 да қариндоши Ф.Ш.нинг қўшниси Т.А.нинг яшаш уйига бориб, унинг қизи Ш.А.ни қаршилик кўрсатишига қарамай ертўлада аввал жинсий алоқада бўлиб, номусига тегиб, сўнг қасддан бўғиб ўлдирган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 26 сентябрь куни ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в, з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Сурхондарё вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурхондарё вилояти жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар