...
МЕНЮ
ONLINE TV

Судга олиб кириш тақиқланган буюмлар рўйхати эълон қилинди


16:58, 15.03.2018 Жамият
 3 774

Судлар, суд процесси ва иштирокчилари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Йўриқномага биноан, судлар, суд процесси ва иштирокчилари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
 
Судга ташриф буюрувчи шахслар суд биносига шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида кириб чиқади.
 
Суд биносига қуйидаги буюм ва воситаларни олиб кириш тақиқланди:
- мобил телефон, аудио, фото ва видео қайд этиш воситалари ҳамда электрон маълумот ташувчи ва узатувчи ускуналар;
- ўқотар қурол, портловчи, заҳарли, радиоактив ҳамда бошқа кучли таъсир этувчи кимёвий моддалар, қўлланилиши (фойдаланилиши) атрофдагилар хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа буюм ва воситалар.
 
Судга ташриф буюрувчи шахслар ўзлари томонидан олиб келинган суд биносига олиб кириш тақиқланган буюмларни суд маъмурияти томонидан махсус ажратилган жойларда қолдириши ҳамда суд биносидан чиқишда ўзи билан олиб кетиши кераклиги белгиланди.
 
Суд биносининг назорат ўтказиш пунктида хавфсизликни таъминлаш мақсадида хизмат олиб бораётган қўриқлаш хизмати ходимлари судга ташриф буюрувчилар ва уларнинг буюмларини металлодетекторлардан фойдаланган ҳолда текшириши мумкин, дея хабар беради Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси.
Фирдавс БЕК

Теглар:Суд телефон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар