...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ставрополда уч нафар худкуш ўзини портлатиб юборди


16:01, 11.04.2016 Олам
 3 042

Тинч аҳоли вакиллари ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўртасида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Бугун, 11 апрель куни Москва вақти билан 10:40 да Россиянинг Ставрополь ўлкасидаги Носовельское туман маркази ёнидаги полиция бўлими олдида 3 нафар террорист-худкуш томонидан портлаш содир этилди. Бу ҳақда “News.rambler.ru” нашри ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, террористлар полиция туман бўлимига хужум уюштирмоқчи бўлишган. Улардан ики нафари йўқ қилинган. Жангарилардан бири полиция бўлими назорат-ўтказув пунктида йўқ қилинган, иккинчиси ташқарига чиқиб қочишга уринган вақтида ўзини портлатиб юборишга улгурган. Айни вақтда террорчиларнинг “ҳамкасб”лари ва жиноят ташкилотчиларини аниқлаш мақсадида “Қалъа” режаси амалга оширилмоқда.

Бошқа манбаларнинг маълумот беришича, ҳужум уюштирган худкушлар 4 киши бўлган. 3 нафари ўзини портлатган, тўртинчиси эса отиб ташланган. Террористларнинг таналари майда бўлакларга бўлиниб кетган. Худкушларнинг учинчиси томонидан ҳам портлаш содир этилган ва Ставрополь ўлкасидаги полиция бўлими олдида жами 3 ёки 4 бор портлаш содир бўлган, дейилади хабарда.

Ҳалокат туфайли Ставрополь ўлкасидаги қишлоқ мактаблари ўқувчилари эвакуация қилинган.

Гувоҳлар берган маълумотларга қараганда, полиция бўлими олдида содир бўлган портлашлардан сўнг отишма бошланган. Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Умида Якубова 

Теглар:Портлаш Ставрополь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 422

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!