...
МЕНЮ
ONLINE TV

Совуқ об-ҳаво туфайли 40 нафардан зиёд одам вафот этди


15:06, 10.01.2018 Олам
 4 697

Ҳаво ҳарорати 2,9 – 7,5 даражани ташкил қилмоқда. Боз устига, мамлакатда марказий иситиш тизими умуман йўқ.

Ўтган бир сутка давомида Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида камдан-кам учрайдиган совуқ об-ҳаво туфайли 40 нафардан кўпроқ одам вафот этди, деб хабар тарқатмода оммавий ахборот воситалари.

Охирги ҳафта давомида бу ҳудудда рекорд даражадаги совуқ об-ҳаво кузатилмоқда. Ҳаво ҳарорати 2,9 – 7,5 даражани ташкил қилмоқда. Боз устига, мамлакатда марказий иситиш тизими умуман йўқ.

Жорий йилнинг 5 январидан буён совуқ ҳаво ҳарорати туфайли мамлакатда 143 нафар киши вафот этган. Буларнинг орасида болалар ҳам бор.

Штатдаги барча мактабларда дарслар бекор қилинган. Метеорологларнинг маълум қилишича бундай об-ҳаво Уттар-Прадеш штатида яна икки кун давомида сақланиб туриши мумкин. ​
Обил Сафаров

 

Теглар:Уттар-Прадеш Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!