...
МЕНЮ
ONLINE TV

Совет аскарининг Афғонистондан юборган хати 33 йил деганда топилди


21:15, 18.02.2017 Олам
 10 022

Афғон урушида иштирок этган зобитнинг Бош штабга етиб бормаган махфий хати 33 йилдан сўнг АК-47 русумли қуролдан топилди.

Приднестровьеда эски АК-47 русумли ўқув автомати қайта очилганда, унинг ичидан Афғон урушидан эгасига етиб бормаган хат топиб олинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берган.
 
Тан олинмаган давлатнинг Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, қуролни сочиш пайтида қўндоқ ичидаги пенал бир нимага қисилиб турганини пайқаб қолишган. Эҳтиёткорлик билан уни олиб кўришганда, бу 33 йил аввал подполковник Яковенко ва капитан Жозлотин Афғонистондан туриб ёзган хат экани маълум бўлди.
 
“Ҳарбий қисм командирига. Шиндонд тумани - 110 дух. Очиқ матн билан ёзаман – биз қуршаб олиндик, курашишга ортиқ кучимиз қолмади. Кимки бу автоматни топиб олса, махфий хабарни СССР Бош штабига етказсин. Рота командири подполковник Яковенко ва командир ўринбосари капитан Жозлотин. 23.06.1983 йил. 16:00”, дейилади хатда.
 
Афсуски, хат Бош штабга етиб бормаган бўлса керак. Ҳозирча бу шахсларнинг кейинги тақдири нима билан тугагани ҳеч ким билмайди. Воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Россия Афғон жангчи ветеранлар уюшмасига расмий сўровнома юборилди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:АК-47 Афғон уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!