...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сўнгги 3 ойда 300 дан ортиқ қидирувдаги жиноятчилар ушланди


08:54, 04.05.2017 Жамият
 2 773

Март ойида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг даражаси 2 фоизга камайди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ҳамда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитини тизимли равишда ўрганиш мақсадида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ташкил этиб келинаётган тадбирларда паспорт тизими қоидаларии бузиш, ноқонуний ўқотар қуролар ва норкотик воситаларни сақлаш ҳолатлари аниқланмоқда.

Мазкур йўналишда кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг охирги уч ойи давомида 100 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 300 дан ортиқ қидирувдаги жиноятчилар қўлга олинди. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбири сифатида 160 мингдан ортиқ профилактика суҳбатлар ўтказилди.

Асосий эътибор вояга етмаганлар ва ёшлар тариясига қаратилиб, ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларнинг таълим муассасаларидаги давоматини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида, март ойида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг даражаси 2 фоизга, ёшлар ўртасида 2,4 фоизга, шу жумладан, коллеж ва лицей ўқувчилари ўртасида 10,9 фоизга, олий таълим муассасаларида 39,5 фоизга камайди.
Бобур Жалолов

Теглар:Вояга етмаганлар Ҳуқуқбузарлик Жиноят қидирув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар