...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сочидаги чегара яқинида икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди


15:52, 03.05.2017 Олам
 4 539

Иккала шахс ҳам маъмурий жавобгарликка тортилиб, Россия ҳудудидан чиқариб юборилади.

Сочида чегара яқинидаги Весёлое қишлоғида чегарачилар ҳужжатлар текширувидан қочмоқчи бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини ушладилар. Иккала шахс ҳам маъмурий жавобгарликка тортилиб, Россия ҳудудидан чиқариб юборилади.
 
Уларнинг ўзларини шубҳали тутишларига Россия-Абхазия чегараси яқинидаги чегара ҳудудида юриш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг йўқлиги сабаб бўлган. Мамлакат чегарасида хизмат вазифасини бажараётган чегара бўлими ходимларининг қонуний талабларига амал қилмаганлари учун суд иккала ўзбекистонликни ҳам маъмурий жаримага тортди, чегара тартиб қоидаларини бузганликлари учун эса Россия ҳудудидан маъмурий четлатиш жазосини қўллади.
 
Ҳукмни ижро этиш учун тартиббузарларни маъмурий чиқариб юборишга ҳукм қилинган чет эл фуқароларини сақлаш Марказига юборишди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Чегара сочи қочоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!