...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сочида пляжга соат 20:00дан кейин бориш тақиқланди


14:37, 11.07.2016 Олам
 3 254

Ушбу қарор қечки соатларда пляжга борадиган аҳолининг саломатлиги ва ҳаётини хавф остига қўяётгани сабабли қабул қилинди.

Сочи шаҳри ҳукумати пляжларнинг иш вақтига ўзгартириш киритди. Унга кўра, маҳаллий аҳоли вакиллари, сайёҳларнинг соат 20:00дан сўнг, пляжларга боришлари тақиқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Айни қарор фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилиш, уларни эҳтиёткорликка чақириш мақсадида қабул қилинди.

Маълумотларга кўра, пляж дам олувчилари ўртасидаги бахтсиз ҳодисалар айнан кечки соатларда юз беради. Айнан кечки соатларда спиртли ичимлик ичиш оқибатида кўплаб дам олувчилар эҳтиёткорликни йўқотишади ва ҳаётларини хавф остига қўйишади.

Шунингдек, айни қарор ижроси хусусий хавфсизлик компанияси ходимлари томонидан ҳам текшириб борилади. ХХК вакиллари томонидан пляжлар қўриқланади ва эрталабгача ёпиб қўйилади.
Умида Якубова

Теглар:Сочи Пляж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!