...
МЕНЮ
ONLINE TV

Синфхона деворининг қулаши натижасида икки нафар ўқувчи нобуд бўлди


01:19, 02.07.2016 Олам
 4 691

Мактаб деворининг қулаб тушишига мамлакатда тўхтовсиз равишда ёғаётган ёмғир сабаб бўлгани айтилмоқда.

1 июль куни Непалнинг пойтахти Катманду шаҳри Лалитпур туманидаги мактабларнинг бирида дарс вақтида хона девори қулаб тушди. Натижада икки ўқувчи қиз вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Қулаб тушган девор остида қолган 20 нафар ўқувчи турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Улар яқин атрофдаги маҳаллий шифохоналарнинг бирига етказилган. Айни вақтда ўқувчилар шифокорлар назоратидан ўтказилмоқда.

Маълумотларга кўра, мактаб деворининг қулаб тушишига тўхтовсиз ёғаётган ёмғир сабаб бўлган.
Умида Якубова

Теглар:Непаль Мактаб Фалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!