...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сильвио Берлускони жарроҳлик амалиётидан тирик чиқди


16:30, 14.06.2016 Олам
 2 738

Италиянинг собиқ бош вазири юрак хуружи туфайли шифохонага ётқизилган эди.

Аввалроқ,  Италия собиқ бош  вазири Сильвио  Берлускони  юрагини операция қилиш учун жарроҳлик столига ётгани ҳақида хабар берган эдик. Миланнинг “San Raffaele” шифохонаси врачлари машҳур сиёсатчини муваффақиятли операция қилдилар. Бу ҳақда “Corriera della Sera” хабар бермоқда.
 
Ўтказилган жарроҳлик амалиётида Берлусконининг юрак аорта клапани алмаштирилди. Жарроҳлик амалиёти Оттавио Альфьери бошчилигидаги врачлар гуруҳи томонидан амалга оширилди.
 
Жорий йилнинг сентябрь ойида 80 ёшни қарши оладиган “Олға,  Италия! ” (Forza Italia) партиясининг етакчиси тўрт соат давомида операция қилинди.
 
Берлускони 7 июнь куни,  эрталаб шифохонага етказилган, мазкур санадан бир неча кун олдин у юрак хуружини бошидан ўтказган эди.
 
Маълумот ўрнида, Сильвио Берлускони сиёсий фаолияти давомида тўрт марта мамлакат бош вазири лавозимида ишлаган (1994-1995,  2001-2005,  2005-2006,  2008-2011).
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сильвио Берлускони Жарроҳлик амалиёти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!