...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея яна тўртта ракета учирди


09:38, 22.03.2017 Олам
 2 183

Ракеталар Вонсан шаҳрининг шарқий қирғоғида жойлашган туманда учирилган. Ракета тури аниқ эмас.

АҚШ ҳарбийлари Корея халқ демократик республикаси (КХДР) томонидан янги ракеталар учирилганини аниқлади, лекин улар бир неча сониядан сўнг портлаб кетди.
 
Рейтер агентлигининг хабарига кўра, ракеталар Вонсан шаҳрининг шарқий қирғоғида жойлашган туманда учирилган. Ракета тури аниқ эмас. Тахмин қилишларича, ракета парвози муваффақиятсиз чиққан.
 
"АҚШнинг Тинч океанидаги ҳарбийлари Шимолий Корея ракета учирганини қайд этди, лекин, бизнинг фикримизча, Калма халқаро аэропорти яқинида амалга оширилган парвоз муваффақиятсиз чиқди", дейди USPACOM раҳбари Дейв Бенем.
 
Олдинроқ АҚШнинг баъзи амалдорлари яқин кунларда Шимолий Корея яна ракета учириши мумкинлигини тахмин қилишганди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шимолий Корея КХДР ракета АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!