...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея расмийларидан АҚШ ҳукуматига кескин жавоб


18:33, 05.09.2017 Олам
 4 564

Шимолий Кореянинг БМТдаги вакили Хан Тае Сонг АҚШ ҳукуматига “катта совға” тайёрланаётганини айтди.

БМТ раҳбарлигида Женевада ташкил этилган БМТ Қуролсизлантириш бўйича конференциясида КХДР вакили Хан Тае Сонг сўзга чиқди. Бу ҳақда “haberturk.com” нашри хабар берди.
 
КХДРнинг БМТдаги вакили ўз нутқида Шимолий Корея томонидан миллий ҳимояланиш мақсадида амалга оширилган водород бомбаси синови — АҚШдан бошқа ҳеч бир мамлакатга хавф солмаслиги лозимлигини таъкидлади.
 
Бундан ташқари, агарда АҚШ томони Шимолий Кореяга қарши уруш эълон қилса, КХДРда бундан ҳам “каттароқ совға” тайёрлаб қўйилганини айтиб ўтди.
 
Аввал хабар берилганидек, Шимолий Корея томонидан Корея ярим оролида водород бомбасининг синови минтақадаги вазиятни беқарорлаштирди. Бу воқеага АҚШ президенти Дональд Трамп кескин муносабат билдирган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:АҚШ Шимолий Корея Корея ярим орли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!