...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея масаласи Лондонда муҳокама қилинади


10:51, 09.09.2017 Олам
 1 882

Рекс Тиллерсон 13–14 сентябрь кунлари Лондонга ташриф уюштириши кутилмоқда.

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Шимолий Корея ва Ливиядаги вазият юзасидан муҳокама ўтказиш учун келаси ҳафта Буюк Британияга сафар уюштиради. Бу ҳақда қўшма штатларнинг ташқи алоқалар бўлими хабар берди.
 
Рекс Тиллерсон 13–14 сентябрь кунлари Лондонда бўлади. Бу ерда у Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон билан учрашув ўтказади.
 
Муҳокаманинг асосий мавзуси Шимолий Кореянинг ядро таҳдидига қарши босим ўтказиш чора-тадбирлари зарурияти ҳақида бўлади.
 
Бундан ташқари, Рекс Тиллерсон Ливия масаласи бўйича БМТ бош котибининг махсус вакили Ҳасан Салам билан биргаликда вазирлар йиғилишида иштирок этади.
 
Эътиборингизга аввалроқ ҳам мазкур мавзуга тааллуқли масалаларга бир неча бор тўхталиб ўтганимизни қаратамиз.
 
Жумладан, Жанубий Кореядаги ядро синовларидан сўнг Корея ярим ороли ҳудудида радиация даражаси ошгани, 3 сентябрь куни КХДР томонидан навбатдаги ядро синовлари ўтказилиши сабабли Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўз муносабатини билдиргани ҳақида маълумот берган эдик.
 
Шунингдек, кеча Корея ярим оролида давом этаётган геосиёсий беқарорлик қўшни Хитой, Япония каби мамлакатларни хавотирга солаётгани, Мексика ҳукумати Шимолий Кореянинг ядровий синовлари сабабли ўз норозилигини билдириш мақсадида КХДР элчисини персона нон-грата, яъни “номатлуб шахс” деб эълон қилгани, Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний  КХДР томонидан ядро қуролини яратиш устида олиб борилаётган ҳаракатларни маъқуллаши ҳақидаги хабарлар берган эдик.
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Рекс Тиллерсон Буюк Британия Борис Жонсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!