...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шифокорлар дориларни электрон рецепт орқали тайинлаши мумкин бўлади


13:29, 21.09.2018 Жамият
 1 532

Беморларга фармацевтика маҳсулотларини тайинлашда янгича тизим ишлаб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
 
Қарорга кўра, 2019 йил 1 июлдан фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими тажриба шакли жорий қилинади.
 
Ушбу тизим фармацевтика маҳсулотлари ҳақида батафсил ахборот олиш, электрон рецепт орқали фармацевтика маҳсулотларини шифокорлар томонидан тайинлаш тизимини жорий қилиш имкониятини беради.
 
Ахборот тизимини “UZINFOCOM” МЧЖ ишлаб чиқади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Фармацевтика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар