...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шахсий штамплар бекор қилинди


15:10, 11.08.2017 Жамият
 4 549

Жисмоний шахсларнинг ўз шахсий штампларидан фойдаланиши бекор қилинди.

Ички ишлар вазирининг 2017 йил 1 августдаги 1077-3-сонли буйруғига асосан штамп ва муҳрлардан фойдаланиш, сақлаш ва тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Жисмоний шахслар шу вақтгача ўз шахсий штампларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эдилар. Исм шариф ёзилган штампга эга бўлиш учун рухсатнома талаб қилинган. Штамп рухсатномаси учун ички ишлар идорасига ариза ва ўз имзоси билан тасдиқланган штампнинг 2 нусхаси топширилган.
 
Низомга киритилган ўзгаришларга кўра, жисмоний шахслар штампга эга бўлмайдилар.
 
Бундан ташқари, штамп ва муҳр тайёрлашга рухсат бериш тартиби ҳам аниқлаштирилди. Унга кўра:
 
Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ташкил этилган, Адлия вазирлиги, ТИВ, Инвестиция давлат қўмитаси ва Марказий Банкдан давлат рўйхатидан (аккредитация) ўтган Юридик шахснинг филиал ва ваколатхоналарига рухсатномани ИИВ жамоат тартибини сақлаш ва патрул-пост хизмати Бош бошқармаси томонидан берилади;
 
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтган ҳудудий бўлинмаларига Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ИИБ жамоат тартибини сақлаш ва патрул-пост хизмати бошқармалари томонидан рухсатномалар берилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Штамп Муҳр ИИВ Адлия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар