...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳло Дониёр билан боғлиқ воқеа тафсилотилари билан таништирди


10:34, 26.08.2017 Олам
 9 774

Дониёрнинг оиласига ёрдам бериш учун “gofoundme.com” сайтида жамғарма ташкил этилди.

Дониёр Абдумажитовнинг турмуш ўртоғи Шаҳлонинг айтишича, улар оилавий 2017 йилнинг июнь ойида АҚШга “Green card” лотореяси ютуғи орқали катта умидлар билан келишган. Дониёр Шимолий Нэшвиллдаги кичик пицца дўконида етказиб берувчи вазифасида ишлаган.
 
Кеча, 25 август куни буюртмани етказиб бериш вақтида Дониёр ўз машинасида ўқотар қурол ёрдамида отиб кетилган. Ўқ унинг бош қисмига теккан ва оғир тан жароҳати етказган.
 
Дониёрни бехуш ҳолда машинаси ёнидан топишган. Воқеа тунда содир бўлгани сабабли, уни икки соатлардан кейин оғир аҳволда топишган.
 
Шаҳло уларнинг тўрт нафар фарзандлари борлиги ва энг кичиги 4 ёшда эканлигини айтиб ўтган.
 
Аввалроқ, Дониёр Нэшвилл шаҳарчасидаги “Vanderbil Hospital” шифохонасига олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Дониёрнинг оиласига ёрдам бериш учун жамғарма ташкил этилган бўлиб, ҳозиргача жамғармага 453 кишидан 30 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағ келиб тушган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Дониёр Абдумажитов #Helpdoniyor 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!