...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевга замонавий осма йўл лойиҳаси тақдим этилди


17:43, 21.07.2017 Жамият
 5 111

Давлат раҳбарига Тошкент вилоятининг асосий туристик йўналишлари намойиш этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Паркентсой сувидан унумли фойдаланиш лойиҳаси тақдим қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Президент бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Сув етиб бормаган жойларга томчилатиб суғориш усулини кенг жорий қилиш, узумзорлар орасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш кераклиги қайд этилди. Ҳудудлар шароитидан келиб чиқиб, экин турларини экиш керак.
 
Паркент шаҳрининг бош режаси ҳақида сўзлаб берилди. Бундан ташқари, Паркентнинг экологик тоза ҳудудларида дам олиш ва соғломлаштириш масканларини жойлаштириш бўйича таклифлар берилди. Қурилаётган дам олиш зоналари энергиятежамкор бинолардан иборат бўлади.
 
Шавкат Мирзиёев Паркентнинг энг сўлим жойида ёзувчи ва шоирлар учун 50 та уй қуриб бериш кераклигини таъкидлади. Улар ижод қилиши учун шароит яратиш зарур. Ёзувчиларнинг олдига эса янги асарлар ёзиш, етук шогирдлар етиштириш каби вазифалар қўйилди.
 
Давлат раҳбарига Тошкент вилоятининг асосий туристик йўналишлари намойиш этилди. Вилоятда Чимён оромгоҳи, Чорвоқ сув омбори, Ихнож, Урунгач, Шовур, Бодак кўллари бор. Вилоятда 45 та меҳмонхона бўлиб, ўтган йили 100 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюрган. 4 туроператор, 4 табиий кўл, 71 санаторий, 1 қўриқхона, 5 ўрмон хўжалиги мавжуд.
 
Президентга мазкур имкониятлардан унумли фойдаланиш бўйича режалар, 2017-2018 йилларда вилоятда туризм соҳасини янада ривожлантиришнинг асосий кўрсаткич прогноз параметрлари тақдим қилинди. Чимён оромгоҳида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун 500 ўринли замонавий меҳмонхона мажмуаси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур ҳудудда замонавий осма йўл қуриш лойиҳасига ҳам эътибор қаратилди. Узунлиги 2 километр бўлган, 26 кабинадан иборат осма йўлни 10 ойда қуриш мўлжалланмоқда.
 
Давлат раҳбари Бўстонлиқ тумани, "Хўжакент" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қуриладиган "Қўш-Чинор" меҳмонхона мажмуаси лойиҳасини кўздан кечирди. Мажмуадан 130 ўринли меҳмонхона, 60 ўринли ресторан, соғломлаштириш маркази ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ўрин олган.
 
"Амирсой" тоғ чанғи дам олиш маскани бош режаси лойиҳаси замонавий ечимлари ва кўлами билан ажралиб турибди. Бунда йилнинг турли фаслларида сайёҳларга хизмат кўрсатадиган тизим яратилади.
 
Давлат раҳбарига Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларида тажриба сифатида меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича таклифлар тақдим қилинди. Бунда азалий урф-одатларимиз асосидаги тадбирларга сайёҳларни жалб этиш, уларга миллий таомлар тайёрлашни намойиш этиш ва бошқа қизиқарли тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Сайёлик Чимён Чорвоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар