...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев янги институтга асос солди


14:50, 15.08.2017 Жамият
 8 012

Мазкур институт фаолияти ёшлар муаммоларини ўрганиш; шу соҳада илмий ва таҳлилий тадқиқотлар олиб бориш; истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 август куни давлат бошқаруви академияси қошида ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш бўйича институт ташкил этилиши тўғрисида қарор имзолади.
 
Ҳужжатда қайд этилишича, институт фаолияти ёшлар муаммоларини ўрганиш; шу соҳада илмий, таҳлилий тадқиқотлар олиб бориш; истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мазкур институтнинг муассислари ҳисобланади.
 
Институтда ёш кадрлар малакасини ошириш мақсадида алоҳида ўқув курслари ҳам ташкил этилади. Ўқув курсларига тингловчилар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тавсия этилади. Номзодлар 30 ёшдан ошмаган бўлиши, олий маълумотли ва камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши лозим. Улар суҳбат ва тест орқали ўқишга қабул қилинадилар.
 
Институт давлат бошқаруви академияси биносида жойлашади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Институт Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ёшлар муаммоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар