...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев хорижга кетган фуқароларни аниқлаш ва қайтариш борасидаги ишлар талабга жавоб бермаслигини айтди


19:20, 10.02.2017 Жамият
 4 940

Шавкат Мирзиёев ўғирлик ва фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларнинг ҳар бештасидан биттаси фош этилмаганини қўшимча қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимларига жиноятларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши чоралар кўриш бўйича йўл-йўриқ кўрсатди.
 
Бугунги кунда жиноятларни очиш масаласида камчиликлар борлигини таъкидлаб ўтган Шавкат Мирзиёев ўғирлик ва фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларнинг ҳар бештасидан биттаси фош этилмаганини қўшимча қилди.
 
Тергов идоралари қўшимча суриштирув ёки тергов ҳаракатлари талаб этилмайдиган материаллар бўйича асоссиз равишда муддатни узайтираётганлиги танқид қилиниб, оқибатда эса фуқаролар сарсон бўлаётганлиги қайд этилди.
 
Яна бир ташвишли ҳолат: хориждаги фуқароларимизнинг аксарияти ишлаш мақсадида юртимиздан кетган, лекин уларнинг айримлари турли диний-экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолмоқда. Чет элга иш қидириб кетган фуқароларни аниқлаш ва қайтариш, маҳалла раислари, маънавият-маърифат марказлари, имом-хатиблар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар билан ҳамкорликда аҳоли орасида диний экстремизмнинг салбий оқибатларини тарғиб қилиш борасидаги ишлар замон талаби даражасида эмас.
 
Шавкат Мирзиёев Жиноятларни аниқлаш вақтида айбдорларни тергов қилиш ва жазо тайинлаш билан чекланиб қолмай, жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини, тафсилотларини ўрганиш бўйича тавсиялар берди. Бу борада профилактик тадбирлар амалга ошириш зарурлиги яна бир бор қайд этилди. Бунинг учун ҳар бир жиноят иши профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари иштирокида чуқур таҳлил қилиниши лозим. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев билан учрашув Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар