...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев собиқ “Каноп” заводига борди


19:55, 05.01.2018 Жамият
 3 540

Давлат раҳбари ердан унумли фойдаланиш, бир қарич ерни ҳам қаровсиз қолдирмаслик лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 январь куни Тошкент вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида Қуйичирчиқ туманидаги собиқ “Каноп” заводи ҳудудида ҳам бўлди.
 
Бу ерда қишлоқ хўжалиги техникаларининг мавсумга тайёргарлиги,  туманда 2018-2019 йилларда ирригация ва мелиорация тадбирларини ўтказиш, қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларни самарали ташкил этиш каби лойиҳалар намойиш этилди. Шунингдек, пахта майдонларини жойлаштириш, қорамол боқиш орқали аҳолини сифатли гўшт билан таъминлаш, йилқичилик,  чорвачилик, балиқчилик, паррандачиликни йўлга қўйиш,  экин майдонлари яратиш каби маълумотлар ўрин олган.
 
Давлат раҳбари ердан унумли фойдаланиш, бир қарич ерни ҳам қаровсиз қолдирмаслик лозимлигини таъкидлади.
 
Лойиҳаларда каноп етиштириш, шолини қайта ишлаш, мева-сабзавотларни сақлаш, қадоқлаш, Тошкент вилоятининг туманларида пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш каби истиқболли лойиҳалар ўрин олган.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи Каноп заводи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар