...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев иштирокида Тошкент вилояти фаоллари йиғилиши ўтказилмоқда


22:34, 05.01.2018 Жамият
 4 582

Сессияда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилдаги ташрифларига старт берди. Президент бугун, 5 январь куни жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Айни дамда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
 
Президент вилоятга ташрифи давомида “Highway Logistics” логистика маркази фаолияти билан танишди.
 
Янгийўл шаҳридаги “Файзли” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди, аҳоли билан мулоқот қилди.
 
Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига бориб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати билан танишди.
 
Қуйичирчиқ туманидаги собиқ “Каноп” заводининг бўш қолган ерларидан фойдаланиш масаласини кўриб чиқди.
 
Оққўрғон туманига бориб, собиқ касб-ҳунар коллежлари биносидан самарали фойдаланиш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш,  ҳунармандчилик тўгараклари ташкил этиш таклифи билдирди.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар