...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Янгийўлдаги шифохонада нимани кўриб йиғлагиси келди?


22:54, 05.01.2018 Жамият
 19 597

Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилояти фаоллари билан ўтказилаётган йиғилишда ҳам халқ тилидан гапирди.

Хабарингиз бор, бугун, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюрди.
 
Ташриф чоғида Президент Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида бўлди. Беморлар ҳолидан хабар олиб, тиббий хизмат сифати билан танишди.
 
Янгийўл туманида 262 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Туман тиббиёт бирлашмасининг илк биноси 1912 йилда қурилган. Сўнгги биноси 1979 йилда фойдаланишга топширилган. Кейинги йилларда биноларда қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган. Бугунги кунга келиб шифо масканининг аксарият бинолари маънан эскирган. Тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиш даражаси ҳам замон талабларига жавоб бермайди. Оддий ҳолатларда ҳам беморлар пойтахтдаги тиббиёт масканларига қатнаб, муолажа олишга мажбур бўлмоқда.
 
Президент вазиятни ўз кўзи билан кўриб, хулоса чиқаришга, тегишли кўрсатмалар беришга ўрганган. У энг чекка туманлардаги вазиятни ҳам яхши билади. Одамларнинг муаммосини қуйи тизимда ишлаётганлар, масъул ходимларга қараганда Президент кўпроқ ўрганяпти, уларга жон деб қулоқ тутяпти, эшитишга, муаммоларини ўрганишга вақт топяпти. Мубоғасиз айтиш мумкинки, Халқ ҳар масалада ўзи танлаган раҳбарга суяна оляпти, унга ишоняпти.  
 
Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилояти фаоллари билан ўтказилаётган йиғилишда ҳам халқ тилидан гапирди. “Янгийўлдаги шифохонада беморлар чопонда ётганини кўриб, кўзимга ёш келди. Кроватлар, бинонинг аҳволи юрагимда қолди”, дейди давлат раҳбари.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар