...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди


10:09, 11.01.2019 Жамият
 2 356

Самарқандга ташрифдан Халқ депутатлари вилоят кенгаши аъзолари ва фаоллар билан йиғилиш ҳам ўрин олган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун,  январь куни давлат раҳбари Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан Самарқандга йўлга чиқди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
 
Шавкат Мирзиёевнинг жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиши режалаштирилган.
 
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан мамлакатда Ҳадис илми мактаби ташкил этилди. Президентнинг Самарқандга ташрифи доираси Ҳадис илми мактаби ва Имом Бухорий илмий-илмий тадқиқот марказининг лойиҳалари ҳам тақдим этилиши кўзда тутилган.
 
Шавкат  Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифидан Халқ депутатлари вилоят кенгаши аъзолари ва фаоллар билан йиғилиш ҳам ўрин олган.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар