...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади


10:02, 11.01.2019 Жамият
 2 626

Лойиҳани амалга ошириш муддати якунигача маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 10 тоннагача етказилади ҳамда 100 тадан ортиқ иш ўринлари яратилади.

“Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Мазур инвестиция лойиҳаси “Imperial Jewelry Inc” (АҚШ) томонидан уч йиллик даврда киритиладиган 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
 
Лойиҳани амалга ошириш муддати якунигача маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 10 тоннагача етказилади ҳамда 100 тадан ортиқ иш ўринлари яратилади.
 
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 апрелгача “Ўзбекзаргарсаноат” қуйидаги масалалар бўйича таклифларни Ҳукуматга киритади:
 
  • ишлаб чиқариш базасига эга бўлган корхоналарда қимматбаҳо металлар ёмбиси ишлаб чиқариш;
 
  • заргарлик буюми ишлаб чиқарувчи корхоналарга лизинг асосида қимматбаҳо металлар берилиши механизмини жорий этиш;
 
заргарлик буюми ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар парчаси ва қайта ишланган қимматбаҳо тошларни юридик ва жисмоний шахслардан шартнома асосида сотиб олиш ҳуқуқини бериш.
 

Теглар:Заргарлик буюмлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар