...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев сафарга чиқди


10:35, 15.11.2018 Жамият
 6 867

Шунинг учун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ҳудудларига тез-тез сафар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 ноябрь куни Қорақалпоғистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Шавкат Мирзиёев Президент бўлиб сайлангандан сўнг, илк сафарни айнан Қорақалпоғистонга амалга оширган эди.
 
“Шавкат Мирзиёевнинг раҳбарлик фаолиятида ўзига хос имижи, ҳаётий принциплари бор. Булар – халқ ичига кириб, одамлар ҳаётини бевосита кўздан кечириш, улар билан мулоқот қилиб, талаб ва истакларини эшитиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан жойида танишиб, долзарб масалаларни ҳал қилиш, истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаб бериш.
 
Шунинг учун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ҳудудларига тез-тез сафар қилади. Шундай сафарларнинг навбатдаги босқичи бошланмоқда. Бу гал ҳам илк манзил Қорақалпоғистон”, дейилади Президент Матбуот хизмати тарқатган хабарда.
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга сафари Нукусдан бошланиши маълум қилинмоқда. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар