...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда ЙТҲга учраганларни Тошкентга олиб келишга буйруқ берди


11:22, 05.08.2017 Жамият
 4 313

Маълум қилинишича, жароҳатланганлар орасида 10 ёшли Игорь Орловга жарроҳлик амалиёти зарур. Ундан ташқари, қолган 5 киши ҳам ушбу самолётда Ўзбекистонга олиб келинди.

Аввалроқ, 3 август куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида йирик ЙТҲ содир бўлгани, жароҳатланганлар орасида 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида хабар берган эдик. Кейинроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иссиқкўлда рўй берган ЙТҲ оқибатида жабрланган ўзбекистонликлар рўйхатини эълон қилди.
 
Кеча, 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бортида тиббиёт ходимлари бўлган самолётини жароҳатланганларни олиб келиш учун жўнатишга буйруқ берди. Бу ҳақда сайтимиз манбалари хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, жароҳатланганлар орасида 10 ёшли Игорь Орловга жарроҳлик амалиёти зарур. Ундан ташқари, қолган 5 киши ҳам ушбу самолётда Ўзбекистонга олиб келинди.
 
Хабарларга қараганда, бугун, 5 август куни соат 8:00 да самолёт Тошкент-Шарқий аэродромига қўнган. 

Теглар:Қирғизистон Иссиқкўл Президент буйруғи ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар