...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Остонада Покистон Бош вазири билан учрашди


16:04, 08.06.2017 Жамият
 2 393

Покистон мамлакатимизга дори воситалари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беради, транспорт хизмати кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун бугун, 8 июнь куни Остона шаҳрига етиб борган эди.
 
Илк учрашув Покистон Бош вазири билан бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев ва Навоз Шариф учрашувида асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди.
 
Ўзбекистон Покистоннинг ШҲТга аъзо давлат сифатида қабул қилинишини қўллаб-қувватлаб, ташкилотга раислиги даврида бу масалага алоҳида эътибор қаратди.
 
Икки давлат халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро 50 га яқин ҳужжат имзоланган. Мамлакатимизда Покистон билан ҳамкорликда ташкил этилган 55 корхона фаолият кўрсатмоқда.
 
Ўзбекистон Покистонга пахта толаси, кўнчилик хомашёси, транспорт ва туризм хизматларини экспорт қилади. Покистон мамлакатимизга дори воситалари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беради, транспорт хизмати кўрсатади.
 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Покистон билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори эканини қайд этди.
 
Покистон Бош вазири Навоз Шариф Покистон Ўзбекистон билан барча соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ШҲТ саммити Покистон Навоз Шариф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар