...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашди


20:19, 12.09.2016 Жамият
 6 286

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Бироз аввал, Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга келгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Ислом Каримов қабрига гул қўйгани ва марҳумнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова билан учрашиб, унга таъзия билдиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевга халқимизнинг буюк фарзанди, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюргани учун миннатдорлик билдирди. Ушбу ташриф меҳр-оқибат ва аҳиллик айёми – Қурбон ҳайити кунларида амалга оширилгани Ислом Каримов билан Нурсултон Назарбоевнинг муносабатлари, дўстлиги юксак даражада бўлганини намоён этди. Бу дўстлик халқларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорликка асос бўлганини, бундай яқин муносабатлар изчил давом эттирилажагини алоҳида таъкидлади. 

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Ўзбекистоннинг мустақиллиги, иқтисодиёти ва сиёсатини белгилаб берган улуғ давлат арбоби, ўзбек халқининг буюк фарзанди, дунё миқёсидаги етакчи бўлганини алоҳида таъкидлади. Ислом Каримов халқаро анжуманларда ҳар доим ҳал қилувчи ўрин тутганини, энг мураккаб пайтларда ҳам тинчлик ва барқарорликни таъминлагани, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳамкорлиги ривожига улкан ҳисса қўшганини ёдга олди. Мамлакатларимиз ўртасидаги бу алоқаларни изчил давом эттириш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.
 
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Шу билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди. 
 
Маълумот учун,  Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисида, 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзоланган.

Икки мамлакат БМТ, ШҲТ, МДҲ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси каби халқаро тузилмалар доирасида ҳам самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

Теглар:Самарқанд Учрашув Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон-Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар