...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга келди


20:01, 12.09.2016 Жамият
 9 415

Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов қадрдон дўсти бўлгани, бир-бирини ҳамиша тушунгани ва қўллаб-қувватлагани, унинг вафоти бутун минтақа, хусусан, Қозоғистон халқи учун ҳам катта йўқотиш эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов жорий йилнинг 2 сентябрь куни хасталик сабаб 78 ёшида оламдан кўз юмди. Марҳум ўзининг васиятига биноан туғилиб ўсган она шаҳри Самарқандга дафн этилди. Дафн маросимига 17 давлат делегациялари ва халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюришди. Улар орасида Россия Федерецияси бош вазири Дмитрий Медведев ва Қозоғистон Республикаси  бош вазири Карим Масимов ҳам бор эди. Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин шу куни Хитойда бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этишлари муносабати билан дафн маросимига кела олишмади. Бироқ 6 сентябрь куни Владимир Путин Самарқандга келиб, Ислом Каримов қабрига гулдаста қўйди ва марҳумнинг оила аъзолари билан учрашиб, уларга таъзия билдирди.
 
Бугун, 12 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш учун Самарқандга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.


 
Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйдилар ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Ислом Каримов руҳи покларига Қуръон тиловат қилинди. 

Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов қадрдон дўсти бўлгани, бир-бирини ҳамиша тушунгани ва қўллаб-қувватлагани, биргаликда халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлагани, Президентимиз Ўзбекистоннинг бугунги тинчлик ва фаровонликка эришиши учун улкан хизматлар қилганини алоҳида қайд этди. Ислом Каримовнинг вафоти бутун минтақа, хусусан, Қозоғистон халқи учун ҳам катта йўқотиш эканини таъкидлади.
 


Олий мартабали меҳмон Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримовага чуқур ҳамдардлик изҳор этди. 

Теглар:Самарқанд Ислом Каримов Хотира Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон-Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Татьяна Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар