...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Навоийдаги корхоналарда бўлди


23:54, 25.12.2016 Жамият
 3 704

Навоийга ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёев Навоий кон-металлургия комбинати ва “Навоийазот” акциядорлик жамиятига ташриф буюрди.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюриб, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этгани, Навоий вилоятига янги ҳоким тайинлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Навоийга ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёев Навоий кон-металлургия комбинати ва “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг истиқболдаги режалари билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
  
Давлатимиз раҳбари  “Навоий” эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлиб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди. Мазкур иқтисодий зона фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. 
 
Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда вилоятда 17 йирик саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийазот”, “Қизилқумцемент”, “Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятлари ва “Электркимёзаводи” қўшма корхонаси шулар жумласидандир. “Навоий” эркин иқтисодий зонасида 18 корхона фаолияти самарали йўлга қўйилган бўлиб, улар томонидан 100 дан ортиқ турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар