...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг Навоийдаги учрашуви танқидлардан ҳоли ўтди


23:24, 25.12.2016 Жамият
 3 834

Президент сўзида давом этар экан, Навоий вилоятининг халқи меҳнаткаш бўлгани сабаб доимо илғорлар сафидан муносиб ўрин эгаллаб келганини айтиб, кейинги йилларда вилоятда эришилаётган улкан ютуқ ва марралар мисолида ҳам кўриш мумкинлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси  Президенти Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Навоий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Шавкат Мирзиёев сессияда сўзга чиқиб, нутқ сўзлади.
 
“Навоий вилояти ҳақида гап кетганда, аввало, унинг меҳнаткаш халқи, ер ости ва ер усти бойликлари, улкан салоҳияти кўз олдимизда намоён бўлади. Мамлакатимизнинг йирик саноат ҳудуди ҳисобланган ушбу вилоятда кончилик, металлургия, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, пахта тозалаш, озиқ-овқат саноати изчил ривожланмоқда”, деб гап бошлади Президент Шавкат Мирзиёев.

Президент сўзида давом этар экан, Навоий вилоятининг халқи меҳнаткаш бўлгани сабаб доимо илғорлар сафидан муносиб ўрин эгаллаб келганини айтиб,  кейинги йилларда вилоятда эришилаётган улкан ютуқ ва марралар мисолида ҳам кўриш мумкинлигини таъкидлади.
 
Шавкат Мирзиёевнинг фикрича, аҳолининг тобора ўсиб бораётган талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, вилоятда мавжуд ресурс ва имкониятлардан янада самарали фойдаланиш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп.

Сессияда бандлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда аҳоли, авваламбор, ёшларни иш билан таъминлаш, замонавий иш ўринлари яратиш давлатимиз, бутун жамиятимизнинг диққат марказида туриши лозимлиги таъкидланди.
 
Маълумот учун,  Навоий вилоятида2016 йилнинг тўққиз ойида ялпи ҳудудий маҳсулот қарийб 7 миллиард 440 миллион сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 5,9 фоизга ошди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,2 фоиз, истеъмол товарлари 14,8 фоиз, қишлоқ хўжалиги 6,7 фоиз, қурилиш ишлари 11,6 фоиз, чакана савдо айланмаси 15 фоиз, жами кўрсатилган хизматлар 15,5 фоизга ўсиши таъминланди. 

Вилоятда ҳудудий корхоналар томонидан жами 43 миллион долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилди. Маҳаллийлаштириш дастури асосида 17 корхонада 57 лойиҳа бўйича тайёр маҳсулот ҳамда материаллар, бутловчи қисм ва деталлар ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, 9 ойда 47 миллиард 600 миллион сўмлик маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар