...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Миср Президентига ҳамдардлик мактубини йўллади


08:58, 13.12.2016 Жамият
 2 344

11 декабрь куни содир этилган портлаш оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, 49 киши тан жароҳат олган. Уларнинг асосий қисми аёллар ва болалар эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мисрнинг Қоҳира шаҳридаги масжидлардан бирида содир этилган портлаш муносабати билан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисига таъзия мактубини йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
11 декабрь куни содир этилган портлаш оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, 49 киши тан жароҳати олган. Уларнинг асосий қисми аёллар ва болалар эди.
 
Мамлакатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига сабр ва бардамлик тилади. Жароҳатланган кишиларга шифо ато этишини сўраган.
 
Портлаш вақтида ўша ерда бўлган фуқароларнинг сўзларига кўра, номаълум аёл шубҳали сумкани масжид ичига ташлаб чиқиб кетган. Шундан сўнг, сумка ичидаги тахминан 6 кг келадиган портловчи восита масофадан туриб ҳаракатга келтирилган.
Умида Якубова

Теглар:Миср Таъзия мактуби Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар