...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев жиззахликларга берган ваъдасини бажарди


09:50, 23.12.2016 Жамият
 6 377

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани номига ўзгартиришни таклиф қилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидан аввал Жиззах вилоятидаги сайловчилар билан учрашувларда Ўзбекистоннинг собиқ раҳбарларидан бири Шароф Рашидовни тилга олиб, унинг Ўзбекистон учун қилган меҳнатларига тўхталган эди. Ўз нутқи сўнггида давлат раҳбари Жиззах вилоятининг Жиззах туманига, яъни Шароф Рашидов туғилиб ўсган туманга унинг номини бериш таклифини ўртага ташлаган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловолди учрашувларда берган ваъдасининг устидан чиқди. Жиззах вилояти Жиззах туманининг номи Шароф Рашидов шарафига аталадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчиллик палатасининг Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани номига ўзгартиришни таклиф қилган эди. 22 декабрь куни ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида ана шу масала муҳокама этилди.
 
Депутатлар ҳукумат таклифи, жамоатчилик муҳокамаси вақтида билдирилган фикрлар ва таклифлар, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича комиссия томонидан билдирилган хулосаларни таҳлил қилган ҳолда, Жиззах вилоятининг Жиззах тумани номини Шароф Рашидов тумани номига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Ҳужжат Сенатга юборилди.
 
Шароф Рашидов 1917 йилда Жиззах шаҳрида туғилган. У нафақат йирик давлат арбоби, балки етук адиб сифатида ҳам ном қозонган.
 
1941 йилда Самарқанд Давлат университетини тугатган Шароф Рашидов 1944-1947 йилларда Самарқанд вилояти миқёсида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
 
1949-1950 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси лавозимини эгаллаган. 1959 йилгача Ўзбекистон Олий Кенгаши раёсатининг раиси, 1983 йилгача Ўзбекистон Компартияси марказий қўмитасининг биринчи котиби лавозимларида фаолият юритган. Шароф Рашидов 1983 йилда ҳаётдан кўз юмган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Жиззах Шароф Рашидов Олий Мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар