...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан қандай масалаларни муҳокама қилади?


12:28, 11.05.2018 Жамият
 6 145

Ўзбекистон Республикасининг АҚШга ташрифи 15-17 май кунларига режалаштирилган.

Матбуот котибининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифига доир баёноти
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Дональд Трамп таклифига биноан АҚШга бориши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ташриф муносабати билан АҚШ Президентининг Матбуот котиби Сара Сандерс расмий баёнот берди.
 
“2018 йил 16 май куни Президент Дональд Трамп Оқ Уйга илк бор ташрифи муносабати билан  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни қабул қилади.
 
Президент Трамп ва Президент Мирзиёев умумий манфаатли режаларни давом эттириш ва қатор ўзаро масалаларни ҳал этиш мақсадида Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни қайта кўриб чиқади.
 
Шунингдек, улар Ўзбекистоннинг муҳим ислоҳотларни амалга ошириш, савдо ва инвестицияни кенгайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш бўйича эришган ютуқларини муҳокама қилади”, дейилади хабарда.
 
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи 15-17 май кунларига режалаштирилган.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар