...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расман: Ўзбекистонда Рамазон қачондан бошланиши эълон қилинди


12:08, 11.05.2018 Жамият
 13 695

Рамазон ойининг биринчи куни 17 май кунига тўғри келаётгани эълон қилинди.

11 ойнинг султони Моҳи Рамазонни қаршилаш арафасида турибмиз. Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ушбу муборак ой олдидан йиғилиш ўтказилди. Унда Рамазон ойи Ўзбекистонда 17 май, жума кунидан бошланиши маълум қилинди.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошчилигида ўтказилган йиғилишда Диний қўмитаси раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Тошкент шаҳар имом-хатиблари иштирок этди.


 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Атрономия илмий тадқиқот институти маълумотлари асосида Рамазон ойининг биринчи куни 17 май кунига тўғри келаётгани эълон қилинди.
 
Ушбу маълумот бугун, 11 май куни жума маърузаларида масжидларда эълон қилинади. 

Теглар:Нуриман Абдулҳасан Шайх Абдулазиз Мансур Рамазон ойи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар