...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев бугун Туркия делегациясини қабул қилади


13:17, 18.12.2017 Жамият
 2 056

Туркия делегациясининг ташриф дастурига биноан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва бошқа тузилмаларда учрашувлар ва музокаралар ўтказилади.

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш бўйича агентлиги (ТИКА) раҳбари Сердар Чам бошчилигидаги делегацияни қабул қилади.
 
Туркия делегациясининг ташриф дастурига биноан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва бошқа тузилмаларда учрашувлар ва музокаралар ўтказилади.
 
Туркиянинг ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш бўйича агентлиги 1992 йилда, ривожланаётган давлатларга техник ёрдам кўрсатиш ва улар билан иқтисодий, савдо, техника, маданият, таълим ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш мақсадида тузилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари БМТ шафелигида Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро анжжуманда иштирок этган Туркия иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчини қабул қилган эди. 
Обил Сафаров

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сердар Чам Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар